UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Жароҳатига олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   0 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  3 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  3 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  15 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  2 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  2 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  5 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0

“Локомотив”, “Пахтакор”, “Қўқон-1912”, АГМК, “Металлург” ва “Бухоро” Суперлигадан четлаштирилиши ёки чемпионат старти яна чўзилиши мумкин Янгиликлар

“Локомотив”, “Пахтакор”, “Қўқон-1912”, АГМК, “Металлург” ва “Бухоро” Суперлигадан четлаштирилиши ёки чемпионат старти яна чўзилиши мумкин

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2017 йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб Суперлига футбол клубларини академия масаласида огоҳлантириб келди.

 Давлат корхоналари томонидан молиялаштириб келинган клублар аслида 2007 йилдан бошлаб ўз академияларига босқичма-босқич эга бўлиб боришлари белгигаб қўйилган. Аммо орадан 12 йил вақт ўтса-да, бир қатор клублар ҳукуматнинг бу талабини бажармаган. Ҳозиргача фақатгина “Насаф” ва “Бунёдкор” футбол академиялари қониқарли фаолият олиб борди. “Машъал” ҳамда “Шўртан” футбол академиялари эса йилдан-йилга издан чиқиб борган.

2018 йилга келиб мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев қарори билан 14 та футбол академияси ЎФА қошида ташкил этилди. Яъни, клублар 12 йилдан буён пайсалга солиб келган иш биргина 2018 йилда уддаланди. 2022 йилга қадар мазкур 14 та футбол академияси тўлиқ таъмирдан чиқиб улгуради. Муҳими, академиялар учун жой ажратилган, эндиликда уларни босқичма-босқич ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш керак бўлади.
 
2018 йилда “Локомотив”, “Пахтакор”, АГМК, “Металлург”, “Бухоро”, “Қўқон-1912” каби футбол клублари натижа кетидан қувиб, юлдуз футболчилар учун катта чиқимлар қилди. Бироқ мана шу давр ичида улар ўз футбол академиясини ташкил қилиб улгурмади. Фақатгина ЎФА 2019 йилги лицензиялаш жараёнига футбол академияси талабини қатъий жойлаштиргач, улар ҳаракатга келди.

ЎФА ўз қарамоғида бўлган футбол академияларини босқичма-босқич футбол клубларига беради. Айни вақтда ҳукумат 14 та футбол академиянинг ҳар бирига 2,5 миллиард йиллик смета ажратаётган бўлса, ўз футбол академиясига эга бўлмаган клублар 2019 йилда шунинг тенг ярми — 1,25 миллиард сўм билан футбол академияларига шерикчилик қилиши кўзда тутилган. Шунда футбол академияси йиллик 3,75 миллиард сўмга эга бўлади. Бу маблағлар моддий-техник базани мустаҳкамлаш, малакали кадрларни жалб қилиш, футбол академияси тарбияланувчиларининг талаб қилинган даражада овқатланиши, тиббий муолажалари ва бошқа мақсадларга йўналтирилади. 2020 йилга келиб футбол клублари давлат корхоналаридан олаётган маблағларидан энди 2,5 миллиард, яъни, давлат ажратаётган улуш билан тенг миқдорда футбол академияси учун жалб қилишлари керак бўлади. 2021 йилга келиб футбол клублари 3,75 миллиард сўмни бевосита футбол академияси йўналтиради ва 2022 йилга келиб бу миқдор 5 миллиард сўмга етказилади.
 
Мана шу режа асосида давлат корхоналари ажратаётган сметалардан маълум фоизи мақсадли равишда болалар футбол академияларига йўналтирилади. Натижада Ўзбекистонда “Насаф” ва “Бунёдкор”нинг ҳозирги ҳолатидан кам бўлмаган йигирмага яқин футбол академияси фаолият олиб боради. Агар футбол клублари 2019 йил давомида ўз футбол академияларини ишга туширса, ЎФА қошидаги футбол академияларига пул ажратиши шарт эмас. Бироқ ЎФА ҳар бир клуб ўз футбол академияси учун ажратаётган суммани назорат қилиб боради. Бу сумма минимал талабдан кам бўлмаслиги шарт. Масалан, “Бунёдкор”, “Насаф” каби клублар ўз футбол академияси учун йиллик таҳминан 4 миллиард сўм ажратиб келади. Натижасини ҳамма кўриб турибди. Биргина Одил Ҳамробековнинг трансфери ортидан “Насаф” 2,5 миллиард сўм ишлаб олмоқда. “Бунёдкор” эса Рустам Ашурматов, Достон Ҳамдамов, Сардор Рашидов каби тарбияланувчилари ортидан анча салмоқли трансферларга қўл ура олган.

2019 йилга келиб юқорида номи кўрсатилган Суперлиганинг олти клуби яна эски баҳоналар билан чекланяпти. Аммо энди қарор қатъий. ЎФА уларнинг келажакдаги режаларини ҳурмат қилади, бироқ клубларни мусобақага қўяётганда уларнинг академия бўйича талабларини жиддий назорат қилади. Йиллик 30 миллиард сметага эга клубларнинг футбол академияси учун 1,25 миллиард сўм ажрата олмаслигини тушуниш қийин. Аслида клублар фақатгина шу суммани биргина футболчини қўлга киритиш, уни икки шартномага қўл қўйдириш учун бўлган курашларга ҳам сарфлаб юборади.

Айни вақтда “Локомотив”, “Пахтакор”, “Қўқон-1912”, АГМК, “Металлург” ва “Бухоро” футбол клублари бу талабларни бажармаган. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, мазкур клублар Суперлига учун бўлган 600 миллионлик бадал пули ёнига 1,25 миллиард сўмни тўлабгина чемпионатга қўшилади. ПФЛ уларнинг айримлари учун ваъда қилинган мукофот пулларини шунинг ҳисобидан қоплаб беради. Ортганини эса болалар ва ўсмирлар футбол академияларига ўтказиб беради. Йўқса, юқорида номлари қайд этилган футбол клублари Суперлигадан четлаштирилади. Улар қандай натижалар қайд этган бўлмасин, энди ўзбек футболи ўз-ўзини алдамайди. Давлат корхоналари ажратаётган пулларнинг мақсадли сарфланиши ё назорат қилиниши ёки биз ўз-ўзимизни алдашда давом этишимиз керак.
 
Маълумот учун, айни вақтда “Машъал” издан чиқиб кетган футбол академиясини қайта тиклаш устида ишлаяпти. Шунингдек, “Хоразм” ва “Сурхон” клублари ҳам академия учун қўйилган минимал талабларни бажаришни бошлаган. ПФЛ янги мавсумга қуръа ташлаш маросимини шу каби сабаблар, клубларнинг эски тизимда ишлашга ўрганиб қолгани важидангина кечиктиряпти. Агар талаблар ўз вақтида бажарилмаса, клублар четлаштирилиши ёки чемпионат старти яна чўзилиши мумкин. Ҳар йили бўлгани каби камчиликларга кўз юмиб, чемпионатни старт олдириш ҳам мумкин. Бироқ 2019 йилги мавсумда бундай бўлмайди. Ўнлаб клублар шу вақтгача сарф этиб юборган пуллар ҳисобига бир қатор самарали ишларни амалга ошириш мумкин бўлган. Бироқ ҳозир қатъий турилмаса, бу каби ишлар тўхташи қийин. Оддий мисол, 2019 йилги мавсум давомида юқоридаги клублар легионерлар учун умумий қанча сарф қилганини текшириш мумкин. Ўша легионерлар клубга қанчалик фойда келтиргани ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Академия учун қўйилган капитал эса “Бунёдкор” ва “Насаф” мисолида самаралироқ экани исботланиб бўлган.

Профессионал футбол лигаси юқоридаги талабни тўғри тушунгани ва шу йўлда иш олиб бораётгани учун “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзега миннатдорчилик билдиради. Бироқ якуний қадам ташланмагунига қадар “Пахтакор”дек клубга ҳам Суперлигада иштирок этиш учун рухсат бермайди. Бу фикр қолган 5 та клуб учун ҳам тегишлидир.


Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика