

Сўнгги йилларда ўзбек футболининг гранди даражасига кўтарила олган “Локомотив” шу пайтга қадар 2 марта Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этган. Жамоа дастлаб 2014 йилги финалда “Бунёдкор”ни қўшимча дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлуб этган. Ўтган йили эса “Локомотив” “Насаф”ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, иккинчи бор мамлакат кубогига эга чиқди.
Шу тариқа, Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби бу йил ҳам ўз унвонини муносиб ҳимоя қилишга яқин турибди.




