UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  0 01:00АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 0:0 (матнли трансляция)  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  3 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  98 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  1 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  13 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

"Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"га мағлуб бўлди Янгиликлар

"Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"га мағлуб бўлди

Олий лиганинг 21-турини очиб берувчи "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
12-дақиқада учрашувдаги илк хавфли вазият содир этилди. Ойбек Қиличев тўпни жарима майдонига узатди, дарвоза ёнгинасида турган Игорь Сергеев тўпни дарвозага тўғирлай олмади. 20-дақиқада ҳисоб очилди. Мерзляковнинг ошириб берган тўпини Станислав Андреев дарвозага йўллади - 0:1.

26-дақиқада "Пахтакор" дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Уни Евгений Гоголь амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. 32-дақиқада Виктор Карпенко қулай вазиятдан фойдалана олмади. 43-дақиқада Махарадзенинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

61-дақиқада майдон эгалари гол уришди, аммо ҳакамлар бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат сабабли голни инобатга олишмади. 80-дақиқада дастлаб меҳмонлар ҳужум ташкил этишди, аммо иш зарабагача етиб бормади. Шу вазиятда "Локомотив" тезкор қарши ҳужумга ўтди, Виктор Карпенконинг тўп узатишидан сўнг Александр Шадрин вазиятни йўққа чиқарди. Бурчак тўпини Лобанов ушлаб олди. 89-дақиқада Шерзод Каримовда икки бор гол уриш учун имконият бўлди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида эса Игорь Сергеев тўпни дарвозага йўллади, уни Ғаниев қайтарди. 90+1-дақиқада Акмал Холматовнинг зарбасидан сўнг тўпни Лобанов эгаллаб олди. Сўнгги сонияларга қадар майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишди, аммо ҳисоб ўзгармади ва "Пахтакор" уч очкога эга бўлди.


16:00

«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:1 (0:1)
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), Ш. Бозоров (Наманган)
Гол: Станислав Андреев 20, - 0:1 (Александр Мерзляков).
«Локомотив»: Темур Ғаниев, Евгений Гоголь, Дилшод Рахматуллаев, Акмал Холматов, Александр Шадрин, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Шарипов, Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов (Жасур Ҳасанов, 77), Александр Оника (Иван Нагаев, 46).
Захира: Артур Парванов, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Иброҳим Рахимов, Икром Алибоев.
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев (Анвар Солиев, 65), Кахи Махарадзе, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев (Шерзод Каримов, 68), Владимир Козак, Ойбек Қиличев (Дилшод Шарофетдинов, 77).
Захира: Никита Рибкин, Жора Оганесян, Шерзод Каримов, Дилшод Шарофетдинов, Аббос Махсталиев, Анвар Ражабов.
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика