UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Шерзод Файзиев қаерда?   2 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  4 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  5 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  15 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  24 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  7 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1

"Локомотив": Ўтган ҳафта якунлари (11-17 май) Янгиликлар

"Локомотив": Ўтган ҳафта якунлари (11-17 май)

Ўтган бир ҳафта (11-17 май) давомида "Локомотив" футбол клубига оид рўй берган янгиликларни келтириб ўтамиз.

ОЛИЙ ЛИГА

Асосий таркиб жамоамиз олий лиганинг 9-тур учрашувини ўтказди. Сафарда "Олмалиқ" билан кечган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Агар ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Лутфулла Тўраев гол урмаганида мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди.

Учрашув сариқ карточкаларга бой тарзда кечди. Бош ҳакам Виктор Серазетдинов жами 11та сариқ карточка кўрсатди. Шундан 7таси майдон эгаларига, тўрттаси "Локо" футболчиларига. "Олмалиқ" дарвозасига киритилган тўпларга Санжар Шоаҳмедов ва Лутфулла Тўраев муаллифлик қилди.

Айни пайтда "Локомотив" 18 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Жамоамиз кейинги турни ўз майдонида "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.

ЁШЛАР ЛИГАСИ

Ўринбосарлар таркибимиз 13 май куни "Олмалиқ" ёшларига қарши баҳс олиб боришди. Бу ўйинда ёш "темирйўлчилар" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Айтиш мумкинки, ўринбосарларимиз ўзларидан кутилган футболни намойиш қила олишмади. "Олмалиқ" эса ўз имкониятларидан фойдаланиб йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. "Локомотив" ўринбосарлари турнир жадвалида 11 очко билан 10-ўринда боряпти.

ИККИНЧИ ЛИГА (1997)

Иккинчи лигада иштирок этаётган "Локомотив-1997" 11 ва 14 май кунлари иккита учрашувда майдонга тушди. Марсел Идиатулин шогирдлари аввалига "Чилонзор" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлишса, кейинги турда "Беруний"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Эслатиб ўтамиз, "Локо-98" "В" гуруҳида иштирок этмоқда.

ИККИНЧИ ЛИГА (1998)

Иккинчи лиганинг "D" гуруҳи ўйинларида қатнашаётган "Локомотив-1998" эса 12 май куни сафарда "Олимпик"ка қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Юрий Винтовкин жамоаси 15 май куни СДЮШОРга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа кейинги тур учрашувини эртага "Ливерпул"га қарши ўтказади.

БОЛАЛАР ЧЕМПИОНАТИ

"Локомотив" футбол мактабининг 1999, 2000, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005 йилларда туғилган футболчилари кеча, 17 май куни Тошкент шаҳар болалар чемпионатида 6-тур баҳсларини ўтказиши лозим эди. Бу турда тарбияланувчиларимиз БЎСМ-37га қарши тўп тепишлари керак эди. Бироқ майдон ҳолати қониқарли бўлмагани учун ўйинлар бошқа кунга қолдирилди.

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ

Воҳид Холбоев бошқараётган "Локомотив-W" 16 май куни Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур баҳсини ўтказди. "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтган учрашувда қизларимиз "Севинч"ни қабул қилишди ва 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Энди "Локомотив-W" ўзининг навбатдаги учрашувини эртага, 19 май куни яна ўз майдонида ўтказади. Бу сафар Муборакнинг "Машъал-W" жамоасига қарши майдонга тушамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика