UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  0 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  3 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  1 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  9 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  12 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  7 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0

“Локомотив” – “Насаф” ўйини олдидан Рауф Инилеев қандай фикрда? Янгиликлар

“Локомотив” – “Насаф” ўйини олдидан Рауф Инилеев қандай фикрда?

Бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финал, жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Тошкентда “Локомотив” – “Насаф”ни қабул қилади.

Ёдингизда бўлса ушбу жамоаларнинг илк тўқгашувида қаршиликлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Хўш, бу сафар кимнинг омади чопаркин? Миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеевдан мазкур учрашув олдидан фикрларини сўрадик. 

- Аввало яқиндагина бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Локомотив” учрашуви ҳақида қисқача тўхталиб ўтсам. Ўйин қизиқарли ва шиддатга бой тарзда кечди. “Темирйўлчилар” таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина эди. Бу эса уларнинг имкониятини ўйиндан олдин бироз оширганди. Аммо нисбатан ёш таркибга эга бўлган “Пахтакор” ҳам ўз майдонида осонликча таслим бўлмасликка уриниши турган гап эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Биринчи голда “Локо” дарвозани бироз қалтис харакат қилди. Гарчанд у тўпни қайтаришга борини бермасин барибир дарвоза тўри ишғол этилди. Шундан сўнг “шерлар” асосий эътиборини ҳимояга қаратган холда, қарши ҳужум тактикаси остида харакат қилди. Натижада улар яна гол уришга эришди. 

- “Пахтакор”дан учралган мағлубият “темирйўлчилар”нинг чемпионликка бўлган имкониятини бироз бўлсада пасайтириб юборди. Эндиликда улар асосий эътиборини Кубок ўйинларига қаратса ажаб эмас. Лекин бугун “Насаф” билан учрашув ҳам осон бўлмайди. Қаршиликлар қандай ҳимояланишни билади. Улар биринчи навбатда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормасликка харакат қилиши аниқ. Қизиқарли ўйин бўлишини таҳмин қиляпман. Қаршиликларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини 55 фоизга баҳолаган бўлардим. 

- Дарвоқе, ярим финалдаги яна бир жуфтлик – “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви ҳам қизиқарли ва кескин ўтади деб ўйла йман. 

- Ўзбекистон Кубогининг бу йилги соҳиби қайси жамоа бўлишини ҳозирдан айтиш бироз мушкул. Адашмасам финал ноябрь ойининг сўнгги кунларида бўлади. Унгача жамоаларнинг холати турлича бўлади – дейди Рауф Талгатович. 

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика