“Локомотив” Минск шаҳрида рус клубига қарши назорат ўйини ўтказди

Narzulla Saydullayev
23 июн 2018, 16:50
Беларуснинг Минск шаҳрида ёзги йиғинини ўтказаётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби хориж йиғини доирасидаги илк назорат ўйинини ўтказди.

“Темирйўлчилар” Россиянинг “Тамбов” клубига қарши баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган матчда омад рус жамоасига кулиб боқди - 1:2.  

"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Тамбов" (Россия) 1:2
Голлар: 
Шоаҳмедов (57) - Мамтов (5), Горбатюк (75)

Таъкидлаш жоизки, "Локомотив" 25 июнда "Шахтёр" (Беларус), 29 июнда "Динамо" (Беларус) ва 1 июль куни "Балтика" (Россия) клубларига қарши назорат ўйинида майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›