“Локомотив” масъулиятли учрашувларда “Насаф” ва “Пахтакор”га омад тилайди

Aslanov Jasurbek
30 янв 2018, 00:38
Бугундан, яъни 30 январдан эътиборан Ўзбекистон клублари учун 2018 йилги мавсум расман старт олади.

Юртимизнинг икки номдор жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси-2018даги ўз юришини бошлайди.

Қаршининг “Насаф” клуби ўз уйида Иорданиянинг “Ал Файсали” жамоасига қарши баҳс юритса, плей-оффнинг яна бир ўйинида “Пахтакор” Қатарда “Ал Ғарафа”га қарши майдонга чиқади.

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мазкур ўйинларда ҳар икки жамоага ҳам омад тилайди. Зеро гуруҳ босқичида Ватанимиз шаънини ҳимоя қиладиган жамоалар сони кўпроқ бўлгани ўзбек футболи учун ҳар томонлама фойдалидир.

“Насаф” ва “Пахтакор”нинг плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтиб олишига умид билдирамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›