UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  4 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  6 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги еттинчи кун. Машғулотлар жиддий давом этяпти Янгиликлар

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги еттинчи кун. Машғулотлар жиддий давом этяпти

"Темирйўлчилар"нинг БАА пойтахти Абу Дабига етиб келганига етти кун бўлди.

Жамоа аъзолари икки маҳал машғулот ўтказишди ва ҳар икки машғулот футбол майдонида кечди. Дарвозабонларни одатдагидек Петр Гизимчук шуғуллантирган бўлса, майдондаги ўйинчилар билан Андрей Фёдоров (бош мураббий), Андрей Микляев (катта мураббий) ва Александр Шатских (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) машғулот олиб боришди.

 

Ва албатта мураббийлар штабига жамоа шифокори Аброр Пирриев, массажчилар Гурген Исраелян, Абдураҳим Саримсоқов, жамоа маъмурлари Бахтиёр Исмоилов билан Улуғбек Усмонхўжаев, клуб матбуот котиби Хайрулла Холиқов, шунингдек видео тасвирчи Равшан Акбаров яқиндан ёрдам бериб келишяпти.


Олдинда жамоани 11 январь куни дастлабки ўртоқлик учрашуви кутяпти. Шу куни "Локо" Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири "Глазго Рейнжерс"га қарши назорат баҳсини ўтказади. Машғулотлар фақат шу ўйинга қаратилган деб бўлмайди, балки жамоа бутун бир янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Дастлабки вазифа эса 21 январь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ОЧЛ плей-офф босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлуб этиш ҳисобланади.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика