UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 2:1  4 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  343 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1

“Локомотив” йиғинида хорижлик футболчилар+Суюнов Янгиликлар

“Локомотив” йиғинида хорижлик футболчилар+Суюнов

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳам айни дамда бошқа жамоалар каби иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги жамоа машғулотларни ўз базасида олиб бормоқда. Яқинда “темирйўлчилар” олий лига вакили “Бухоро” билан ўртоқлик учрашувида иштирок этишди.

Клуб матбуот котиби Отабек Эшмаматовнинг маълум қилишича, айни пайтда бир нечта хорижлик футболчилар синовдан ўтказилмоқда. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бундан бир неча кун олдин туркманистонлик 22 ёшли ҳужумчи Арслонмурод Омонов жамоа мураббийлари ихтиёрига етиб келганди. Шунингдек у билан бирга яна молдавиялик ва россиялик бўлган легионер ўйинчилар ҳам айни пайтда йиғинда иштирок этмоқда. Уларнинг кўпчилиги ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида тўп сурувчи футболчилардир. Футбол агентлари мураббийлар штабига узоқ хорижлик футболчиларни ҳам тавсия қилишган. Айни пайтда клуб уларнинг номзодларини ўрганиб чиқмоқда. Шу боис яқин орада “Локомотив” таркибида яна янги номларни учратсак ажаб эмас.

Маҳаллий футболчилардан “Пахтакор” билан хайрлашишга улгурган ҳимоячи Илҳом Суюнов бугунги кунда Ҳаким Фузайлов олиб бораётган машғулотларда иштирок этмоқда. Ундан ташқари биринчи даврада Гулистонда ижара асосида ўйнаган Иброҳим Раҳимов ҳам "Локомотив"га қайтиб келган.

Биринчи даврада рақобт туфайли захирада қолиб кетган айрим ўйинчиларни жамоа бошқа клубларга ижарага беришни ўйлаб турибди.   

“Локомотив”нинг яқин орадаги режалари ҳусусида айтадиган бўлсак, 26 июль куни “темирйўлчилар” Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан синов-назорат баҳсида майдонга тушади.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика