

Клуб ўзининг қисқа муддатли тарихи давомида бир қанча муваффақиятли ва ажойиб мавсумларни ўтказишга эришди. Йилдан-йилга ўз натижалари ва инфратузилмасини яхшилаб бораётган "Локомотив" яқин йиллар ичида янада кучли ва рақобатбардош жамоага айланишга интилмоқда.
Шу қисқа муддат ичида жамоага меҳр қўйган ва "Локомотив" натижаларига бефарқ бўлмаган барчани бугунги ўзига хос байрам билан табриклаймиз!




