“Локомотив” жамоадан кетган Мирзаевнинг ўрнини легионер билан тўлдиришга яқин

Eldor Akmurzayev
11 фев 2020, 19:44
Хабарингиз бор, бугун Тошкентнинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" жамоаси аъзосига айланди.

“Тожикистондаги манбаларга кўра, “Локо”га ОЧЛда “қақшаткич зарба”ни йўллаган “Истиқлол” сардори — Алишер Жалилов “темирйўлчи”га айланиш арафасида”, деб хабар бермоқда Шаҳбоз Беғамов telegram'даги канали орқали.  

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли хавбек ўтган йилдан буён Душанбе шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шунингдек, у Россиянинг “Рубин, “Балтика” ҳамда “Нефтехимик” клублари сафида ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›