“Локомотив” Исфаҳонда ФОТО

Narzulla Saydullayev
13 мар 2016
Бугун эрта тонгда Эронга учиб кетган “темирйўлчилар” манзилга етиб бордилар.

Клуб вакилларини мезбонлар аэропортда кутиб олдилар ва барча керакли хужжатларни расмийлаштиришда ёрдам бердилар.

Жамоа аэропортдан чиқиб Parsian Kowsar мехмонхонасига бориб жойлашди. Бугунни ўзида Мирко Йеличич шогирдлари дастлабки машғулотни ўтказадилар. Машғулот 18:30да бошланади.

Эртага, 14 март куни соат 11:30 клуб расмийлари иштирокида митинг ўтказилса, соат 12:30 матбуот анжумани бўлиб ўтади.


"Локомотив" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia