“Локомотив” футболчилари янги мавсум олдидан жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширишди

Narzulla Saydullayev
22 фев 2018, 18:07
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси футболчилари бугун норматив топширишди.

Хабарингиз бор,  футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб бориш мақсадида ЎФА тест-синовлари ўтказиб келмоқда.  Мазкур тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Бугун “Локо” вакиллари 30 метрга югуриш,  узунликга сакраш,  7х50  метрга югуриш,   “Yо-Yо” тест синовлари,  тўпни белгиланган масофага қўлда ва оёқда етказиб бериш (дарвозабонлар учун) бажаришди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz