

Кеча “темирйўлчилар” жамоаси аъзолари мазкур ўйиндан кейинги тикланиш машғулотини ўтказишди. Машғулот аввалида мураббийлар штаби “Динамо”га қарши баҳс хусусида бироз тўхталиб ўтди. Сўнгра футболчилар енгил югуриб олишди. Чигалёзди машқлари ўталгач эса, асосан кечаги учрашувда иштирок этмаган футболчилар тўп билан муомала машқлари бажаришга киришишди.
Таъкидлаш жоизки, Ислом Тўхтахўжаев ҳамон якка тартибда шуғулланишда давом этмоқда. У ёлғиз ҳолда шифокор назорати остида машғулот ўтди.




TAS-IX эмас



