UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  98 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  6

"Локомотив": Эркин Саидовдан Туркия сафари таассуротлари Янгиликлар

"Локомотив": Эркин Саидовдан Туркия сафари таассуротлари

Тошкент, 2 апрель - Сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, 23-29 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида болалар ўртасида "Turkish Holidays" деб ном олган футбол фестивали ташкил этилди.
"Lukoil" ҳомийлиги остида ўтказилган бу фестивалда "Локомотив" футбол мактабининг тўрт хил ёшдаги гуруҳи ҳам иштирок этиб, якунда совриндор бўлишди.

Хусусан "Локомотив-2003" чемпионликни қўлга киритган бўлса, "Локомотив-2000", "Локомотив-2004" ва "Локомотив-2006" учинчи ўринга эга чиқишди. Айни пайтда 2000 ва 2003 йилларда туғилган футболчиларимизга Алишер Бозоров, 2004 йилги футболчиларимизга Дилшод Отамуҳаммедов ва 2006 йилда туғилган тарбияланувчиларимизга Суннат Рўзиев мураббийлик қилмоқда. Футболчиларимиз Туркиядан қайтиб келгач, "Локомотив" футбол мактаби директори Эркин Саидовдан таассуротлар ҳақида сўрадик.

- Бу мусобақа анъанавий тарзда ҳар йил ўтказиб келинади. "Lukoil" компаниясининг болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастури бор ва шу дастурга мувофиқ улар ҳар йили болалар ўртасида фестиваллар ташкил этиб туришади. Бу йил барча иштирокчилар битта меҳмонхонада истиқомат қилишди. Шароитлар аъло даражада бўлди. 2003 йилда туғилган футболчиларимиз ўтган йил ҳам шу мусобақада қатнашиб, иккинчи ўрин билан қайтгандик. Бу сафар эса чемпион бўлиш насиб этди.

- Аммо гап бу ерда натижа кўрсатишда эмас. Чунки кетаётганимизда олдимизга ҳеч ким вазифа қўйгани йўқ. Мақсад - болаларнинг дунёқарашини шакллантириш бўлди. Мана шундай халақаро даражадаги мусобақалар қанча кўп ўтказилса, болалар учун шунча яхши. "Локомотив" футболчилари ташкилотчиларда илиқ таассурот қолдиришди. Шу йилнинг июнь ойида "Лукойл болалар чемпионлар лигаси"нинг саралаш баҳслари ўтказилади. Бунга ҳам бизни таклиф этишди. Бундан ташқари, "Галатасарой" футбол академиясига ҳам иш ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш учун таклиф қилишди. Умуман олганда, фестивал мактабимиз тарбияланувчилари учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, бизга шундай шароит яратиб бергани учун клубимиз раҳбарияти ҳамда ҳомийларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

















Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика