UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  5 19:30Эрон чемпионати. "Персеполис" - "Истиқлол" 1:0 (Онлайн натижа)  6 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  0 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  15 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  6 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  44 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  2 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  8 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  8 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  20 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12

"Локомотив": Дубайдаги иккита рақиб номи маълум бўлди Янгиликлар

"Локомотив": Дубайдаги иккита рақиб номи маълум бўлди

Теглар :  Локомотив
Бугун тонгда Дубайга жўнаб кетган “Локомотив” 12 ва 14 февраль кунлари Хитой Супер лигаси клубларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадиган бўлди.

12 февраль кунги рақиб ўз миллий чемпионатини 13-ўринда якунлаган “Тяньцзинь Теда” клуби бўлади. Голландиялик мутахассис Ари Хаан бошқариб борадиган бу клуб сафида бир қатор машҳур футболчилар тўп суришади. Португалиянинг “Спортинг” жамоасида уч йил ўйнаган ва кейинчалик Хитойга ташриф буюрган колумбиялик Фреди Монтеро Муньоз, Бразилиянинг бир қатор машҳур клубларида ҳаракат қилган футболчилар — аргентиналик Эрнан Баркос, бразилиялик Вагнер Дос Сантос ҳамда Лукас Фонсека, Эрон миллий терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши таниш бўлган Муртазо Пурлиганжи, австралиялик Александар Йованович шулар жумласидандир.

14 февраль куни Хитой Супер лигасининг сўнгги мавсумини 10-пағонада тамомлаган “Чанчунь Ятай” билан ўйин ташкил этилади. Бу жамоа Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Анзур Исмоилов орқали футбол мухлисларимизга яхши таниш. Ажаб эмас, у “Локомотив”га қарши ўйинда ҳаракат қилса. Қизиқ томони шундаки, 14 февраль куни “темилйўлчлар”нинг терма жамоага аъзо футболчилари Ливан билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушишлари мумкин. Шу боисдан мураббийлар штаби катта эҳтимол билан олти нафар футболчини “Чанчунь Ятай”га қарши ўйната олишмайди.

Хитойнинг бу клубида Анзур Исмоиловдан ташқари яна уч нафар ҳорижий футболчи тўп суради ва уларнинг барчаси олдинги чизиқда ҳаракат қилади. Тайпейлик Ю Тинг Ко, нигерлик Мусса Маазу ҳамда боливиялик Марсело Морено шулар жумласидан. Нигерлик ҳужумчи ўз вақтида Москванинг “ЦСКА”, Франциянинг “Монако”, “Бордо”, Португалиянинг “Маритимо” клублари шарафини ҳимоя қилган бўлса, боливиялик Марсело Морено “Шахтёр”, “Вердер”, “Уиган” каби жамоалардаги ўйинлари орқали таниш.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги биринчи йиғин доирасида “Локомотив” Хитой Супер лигасининг бешинчи жамоаси “Ҳенан Жианье” билан майдонга тушган ва беллашувда ҳисоб очилмаганди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика