UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  48 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  23

“Локомотив” Дубайда. Тўққизинчи кун. Нагаев ва Мустафоев қўшилди Янгиликлар

“Локомотив” Дубайда. Тўққизинчи кун. Нагаев ва Мустафоев қўшилди

Теглар :  Локомотив
“Ал-Аҳли”га қарши ўйиндан кейин бош мураббий Мирко Еличич футболчиларга ҳордиқ чиқариш имконини яратиб берди.
Дубайдаги саккизинчи куннинг биринчи ярмида йигитлар тренажёр залига ташриф буюриб, ўйиндан кейинги тикланиш машқларини бажаришди. Тушдан кейин эса улар машғулотлардан озод этилишди.

3

Саккизинчи куннинг энг муҳими воқеаси сифатида икки нафар футболчининг Амирликлардаги машғулотларга келиб қўшилганлигини айтиш ўринли. Эндиликда ҳимоячи Салим Мустафоев ҳамда ҳужумчи Иван Нагаев ҳам мураббийлар штабининг ихтиёрида бўлишади. Улар кеча қолган футболчилар билан биргаликда Ўзбекитон олимпия терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини томоша қилишди. Эътиборли томони, клубимиз аъзоси Икром Алибоев беллашувнинг 74-дақиқасидан бошлаб майдонда ҳаракат қилди.

2

Бугундан эътиборан Мирко Еличич машғулотларни давом эттирди. Тушга қадар футболчилар соҳил бўйида шуғулланиши. Аввалига қумда, кейин эса денгизда югуришди. Сўнгра, соҳилда тўп билан ишлашди. Тушдан кейин машғулотлар майдонга кўчди.

1

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 январь куни ўтказади. Бўлажак рақиблар ҳақида мазкур ҳавола ёрдамида билиб олишингиз мумкин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика