UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  0 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

“Локомотив-БФК” мусобақа ғолиби Янгиликлар

“Локомотив-БФК” мусобақа ғолиби

Теглар :  Локомотив-БФК
Урганч шаҳрида 2000-2001 йилларда туғилган “ёш чарм” тўп усталари ўртасида Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган очиқ биринчилик ўтказилди.

Мазкур мусобақада 9 та жамоа иштирок этди.  Учрашувлар аввалига икки гуруҳда олиб борилди. Ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Ниҳоят, учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда “Наврўз” жамоаси ёш футболчилари “Пахтакор”чи тенқурларини йирик, 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ҳал қилувчи учрашув ҳам шундай ҳисобда якунланди. Ушбу беллашувда Анвар Алимов ва Алишер Рўзметовлар устозлик қилаётган  “Локомотив-БФК” футболчилари “Дўстлик” жамоаси устидан ишончли ғалабага эришиб, биринчилик ғолиби бўлди.

- Муболаға эмас, ўтган йиллар мобайнида спорт мактабимиздан қатор таниқли футболчилар етишиб чиққан, - дейди 2-сон ВБЎСМ директори Жамолиддин Абдуллаев. – Айни дамда, уларнинг баъзилари мамлакатимизнинг етакчи жамоалари сафида тўп сураётир. Ниҳоясига етган мусобақамизда уларнинг кўплаб издошларини кашф этдик. Ишончимиз комилки, бугунги биринчилигимиз мазкур ёшларимиз учун маҳорат мактаби вазифасини ўтади.

Тадбирнинг ёпилиш маросимида қатнашган Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Атажонов, “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султонов, спорт фахрийси Озод Абдуллаев ва бошқалар мусобақанинг аҳамияти ҳақида тўхталишиб, ғолиб ва совриндорларни эришган ютуқлари билан қутлашди. Ўз навбатида шоҳсупага кўтарилган жамоалар кубок, тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика