“Локомотив” белгиланган чиптадан 200та кам олади
12 ноя 2014 11:20
Янгиликлар
“Локомотив” белгиланган чиптадан 200та кам олади
Бугун Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади.
Ҳал қилувчи баҳсда Тошкентнинг иккита жамоаси - “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўзаро баҳс олиб боради. Кеча “Локомотив” вакиллари 1300та, “Бунёдкор” эса 150та чиптага буюртма бергани ҳақида хабар бергандик.
Лекин кейинчалик маълум бўлишича, “Локомотив” 1100та чипта оладиган бўлди. Шундан 800таси етти минг, 300таси беш минг сўмлик чипталар. Бундан ташқари, ЎФФ ва ПФЛ ходимлари учун 60та СИП, 22та ВИП жой ажратилган. Стадион сиғими 10 мингдан сал ошишини инобатга олсак, бугун деярли барча ўриндиқлар тўлиши кутилмоқда.

Фикрлар