“Локомотив” асосий стадионида машғулот ўтказди

Narzulla Saydullayev
26 янв 2016, 17:57
Бугун – 26 январь куни соат 14:00да жамоамиз аъзолари клуб базасида тўпланишди. Орадан бир соат вақт ўтиб, футболчилар майдонда саф тортиб туришарди.
Орадан бир соат вақт ўтиб, футболчилар майдонда саф тортиб туришарди. Мураббийлар Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич футболчилар билан ярим соатдан кўпроқ машғулот ўтказишди.

Дубайдан қайтиб келгандан сўнг “темирйўлчилар”нинг илк машғулоти асосан чигалёзди машқларни бажариш билан ўтди. Шунингдек, тўплар билан ҳам бироз ишланди. Ундан кейин эса ўйинчилар тренажер залига йўл олишди. Дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук эса дарвозабонлар билан ишлашда давом этди.

Қуйида машғулотдан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

IMG_0308

 IMG_0314

 IMG_0335

 IMG_0353

 IMG_0363

 IMG_0392

 IMG_0404

 IMG_0412

 IMG_0417

 IMG_0424

 IMG_0434

 IMG_0490


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz