«Локомотив» Анталияда. Тўртинчи кун. Машарипов жамоага қўшилди (ФОТО)
03 фев 2017 07:42
Янгиликлар
«Локомотив» Анталияда. Тўртинчи кун. Машарипов жамоага қўшилди (ФОТО)
Машғулот одатга кўра чигалёзди машқларни бажариш билан бошланди. Кейин эса тўп билан ишлашга ўтилди. Дарвозабонларни Пётр Гизимчук шуғуллантирган бўлса, футболчилар билан Андрей Микляев ва Мирко Йеличич ишлашди.
Бугунги машғулотга «Локомотив»нинг янги футболчиси Жалолиддин Машарипов ҳам келиб қўшилди. Жамоамизнинг янги вакилини барча илиқ қарши олди. Машарипов Анталияга бугун етиб келгани боис дам алоҳида, дам бутун жамоа билан шуғулланди. Унга мураббийлар шундай кўрсатма беришди.
Бугун ёнимиздаги майдонда «Крилья Советов» (Россия) ва «Железничар» (Босния ва Герцеговина) клублари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишди. Бунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. «Железничар» таркибида ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Дарко Маркович билан Самир Бекрич ҳаракат қилишди. Улар ўзбекистонлик ишқибозларга қизғин салом йўллашди.
Айтиб ўтганимиздек, «Локомотив» эртага Анталия йиғини доирасида ўзининг биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақибимиз — Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби. Учрашув маҳаллий вақт билан 17:30 (Тошкент вақти билан 19:30)да бошланади.
Фикрлар