
Шу кунларда "Локомотив" ходими Англияда бўлиб турибди ва ҳамкорликда қилинадиган ишларни ҳал этмоқда. "Флитвуд Таун" билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида хориж матбуоти бот-бот хабар бермоқда. Ҳатто жаҳонга машҳур BBС билан Sky Sports ҳам бу ҳақда ёзди. Ўзаро ҳамкорликда айнан қайси масалалар ҳал бўлишини кейинроқ сайтимиз орқали батафсил маълумот берамиз.