UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  0 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  2 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  2 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  15 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13

"Локомотив": Алишер Шоғуломов билан шартнома бекор қилинди Янгиликлар

"Локомотив": Алишер Шоғуломов билан шартнома бекор қилинди

"Локомотив" футбол клуби ўзаро келишувга кўра, жамоа ҳужумчиси Алишер Шоғуломов билан тузилган шартномани бекор қилди.
Бунга сабаб футболчининг клуб ички тартиб-қоидаларига риоя қилмагани бўлди.

Хабарингиз бор, 15 апрель куни "Локомотив" ўринбосарлари ёшлар лигаси 5-тур доирасида Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлишди. Бу ўйинда ўринбосарларимиз мураббийи Руслан Аҳмедхонов ҳужумчи Алишер Шоғуломовни асосий таркибга эмас, балки захирадагилар рўйхатига киритди. Бундан кўзланган мақсад, Шоғуломовни иккинчи таймда майдонга тушириб, жамоа ҳужумини янада кучайтириш эди.

Лекин Алишер Шоғуломов мураббийнинг бу қароридан хафа бўлиб, ҳали ўйин бошланмасданоқ кетиб қолди. У шу куни ҳатто "Локомотив" истиқомат қилган меҳмонхонага ҳам бормади. Шоғуломов шу кетганича мана орадан неча кун ўтган бўлса, клубга келиб бирор марта кўриниш бермади. Жамоа маъмурлари унга қўнғироқ қилишган пайт футболчи қўнғироқларга жавоб бермади. Кейинчалик маълум бўлишича, унинг ўзи "Локомотив"дан кетишни истади ва клуб ҳам шунга монанд Алишер Шоғуломов билан шартномани бекор қилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика