UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  0 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  12 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  15 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  7 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0

ОЧЛ. Муҳаммадиевнинг жароҳати "Локо"га қимматга тушди ёхуд "Локо" яна ютқазди Янгиликлар

ОЧЛ. Муҳаммадиевнинг жароҳати "Локо"га қимматга тушди ёхуд "Локо" яна ютқазди

Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур доирасидаги "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" учрашувидан репортажни тақдим этамиз.

                                ЯНГИЛАШ


- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" ўртасидаги учрашувнинг матнли онлайн трансляциясини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

16:30. Жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларини бажаришмоқда.

16:38. Мирко Еличич бугунги ўйинга жамоанинг доимги 4-2-3-1 тактик схемасида ўйнатади.

16:40. "Локомотив" жамоаси чигалёзди машқларни тугатди ва кийиниш хонасига йўл олди.

16:42. "Ал Дуҳаил" жамоаси вакиллари ҳам кийиниш хонаси томон йўл олишди. Саноқли дақиқалардан кейин ўйинга старт берилади.

16:45. Кўпчилик бошланғич таркибда кутган Нивалдо ўйинни захира ўриндиғида бошлайди. Кўринишидан бразилиялик ҳужумчининг жароҳати ҳали тўлиқ тузалмаган кўринади.

16:50. Стадионга мухлислар ташрифи давом этмоқда.

16:55. Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! ОЛҒА "ЛОКОМОТИВ"!

4. Ҳар иккала жамоа ўйини ҳужумкор руҳда бошлашди. Тўп назорати ҳозирча "темирйўлчилар" тарафида.

6. "Локомотив"да хавфли вазият юзага келди. Сардор Рашидов ўз қанотидан бир ҳимоячини алдаб ўтиб дарвозага зарба йўллади. Аммо бу вазиятда рақиб посбони ишончли ҳаракат қилди.

10. "Локомотив"нинг хавфли тус олаётган ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат туфайли узилиб қолди.

12. "Ал Дуҳаил" кетма-кет икки бор хавфли ҳужум уюштирди. "Локо" эса ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда.

15. "Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо бундан наф чиқмади. "Ал Дуҳаил" эса тезкор қарши ҳужумга ўтди. Махарадзенинг тўғри позицион ўйини эвазига ушбу хавфли вазият бартараф этилди. "Ал Дуҳаил"нинг ҳар бир олдинга ўтиши "Локо" дарвозаси олдида хавф солмоқда.

18. Игнатий Нестеровдан ажойиб сейв! "Ал Дуҳаил" футболчисининг боши билан берган зарбасини Нестеров катта маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди. Қойил Игнатий!

21. Рақиб футболчиси Муҳаммад Муса Сардор Мирзаевга нисбатан қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.

23. "Локомотив" марказни қўлга олмагунча ўйинни тартибга келтиришга қийналади. Ҳозирча ташаббус меҳмонлар тарафида. "Локомотив" позицион ҳужумга ўтишга ҳам қийналмоқда.

24. Сардор Рашидовдан чалқанча услубидаги зарба! Чиройли, аммо ноаниқ.

27. "Локомотив" ниҳоят рақибга босим уюштиришга интилмоқда. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Аммо ҳужумлар якунига етмай қолмоқда.

31. Кахи Махарадзенинг қўпол хатосидан сўнг рақиб тезкорлик билан ҳужумга ўтиб кетди. Нам Таэ Хи икки футболчини алдаб ўтиб, тўпни шеригига узатаётганда "Локо" ҳимоячилари ўз ҳудудларига қайтишди ва хавфни бартараф этишди.

35. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! САРДОР РАШИДОВ! Шоаҳмедов-Муҳаммадиев-Рашидов учлиги иштирок этган ҳужумни Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ажойиб пасидан сўнг Сардор Рашидов бу ҳужумга чиройли нуқта қўйди - 1:0.

40. "Локомотив" уйғонди! Кетма-кет ҳужумлар ёмғири бошланди. Аввалига Шоаҳмедов қулай вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади, кейинги ҳужумда Алибоев ўзининг кучли зарбаси ишга солди. Рақиб дарвозабони тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Кейинги вазиятда эса Марат Бикмаевнинг ажойиб зарбасидан сўнг рақиб посбони яна ишга киришди ва тўпни қайтариб юборди. Қайтган тўпни эса Ислом Тўхтахўжаев бўш қолган дарвозага йўллай олмади! Эҳҳҳ...

45. "Локомотив" танаффусга таблодаги ҳисобни бемалол 2:0 ёки 3:0 қилган ҳолда чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо яратилган бир қатор хавфли вазиятлар кўкка совурилди. Марат Бикмаев яқин масофадан дарвоза тўрини пойлай олмади.

Биринчи тайм тугади. Танаффус!

Биринчи тайм статистикаси

46. Иккинчи тайм бошланди!

47. Рақиб жамоа сафида захирадан Исмоил Моҳамад майдонга чиқди. "Ал Дуҳаил" иккинчи бўлимда ҳужумга катта эътибор қаратмоқчи.

51. "Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо бундан наф чиқмади.

54. "Локомотив" ҳозирча "Ал Дуҳаил"га ҳужум қилиш имкониятини бермаяпти. Бундан эса рақиб жамоа бош мураббийи ғазабда. "Локомотив" футболчилари иккинчи бўлимнинг стартида позицион жиҳатдан анча тартибли ўйнашмоқда.

58. "Локо" ҳимояга эътибор қаратган ҳолда анча эҳтиёткорлик билан ўйнамоқда.

61. "Ал Дуҳаил" борган сари рақибга нисбатан босимни оширмоқда.

63. Нам Таэ Хининг жарима зарбасидан тепган тўпини Нестеров ажойиб сейви орқали бартараф этиб қолди.

66. Сардор Рашидов ўрнига Нивалдо майдонга тушмоқда.

68. "Ал Дуҳаил"да ўзгариш: Муса ўрнига Мурад Нажи майдонга тушди.

73. Мсакни катта тезликда жарима майдончасига кириб бораётганда Махарадзе унга нисбатан қўполлик ишлатди. Натижада Кахи огоҳлантирилди ва хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгиланди.

74. Нам Таэ Хининг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.

75. Ушбу бурчак зарбаси ҳам "Ал Дуҳаил"га самара келтирмади. "Локо" ҳозирча анча ишончли ҳимояланмоқда.

76. Бугунги учрашувни бевосита стадионда томоша қилиш учун 6 мингдан зиёд мухлислар ташриф буюришган.

79. Санжар Шоаҳмедов ўрнига ўйинни Диёр Туропов давом эттиради.

81. "Ал Дуҳаил"да ўзгариш: Луиз Жуниор ўрнига Али Моез майдонга тушди.

83. Қарши ҳужумда "Локо" рақибни жазолаши мумкин эди. Диёр Туропов бу вазиятда дарвоза кучлироқ зарба бериши лозим эди.

85. Тўқнашувда жароҳатланган Шуҳрат Муҳаммадиевга клуб шифокорлари тиббий ёрдам кўрсатишди. Рақиб жамоа бош мураббийи эса вақт кетаётганидан ғазабда ва асабийлашмоқда.

88. "Локомотив"да ўзгариш: Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Салим Мустафоев майдонга тушди.

90. Ҳозиргина майдонга тушган Салим Мустафоев жарима майдончаси ичида рақибни йиқитди. Ҳакам нуқтани кўрсатмоқда. Пенальти.

90. Гол! Ал Араби пенальтидан унумли фойдаланди!

90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Салим Мустафоевнинг навбатдаги қўпол хатосидан сўнг "Ал Дуҳаил" тезкор қарши ҳужум орқали ҳисобни 1:2га етказди. Гол муаллифи яна ўша Ал Араби.

90. Тайёр ғалаба йўқ жойдан бой берилмоқда. Эҳҳҳ... Шуҳрат Муҳаммадиевнинг жароҳати "Локо"га қимматга тушди.

Ўйин тугади. 

"Локомотив" ўз майдонида ҳам "Ал Дуҳаил"га ютқазди. 


Локомотив Ташкент

Sardor Rashidov - 35'

Лига чемпионов АФК. Группа B . 4-тур

12/03/2018, 16:00

2
:
1
Тугади

Ал-Духаил СК

Юссеф Эль-Араби - 90', Юссеф Эль-Араби - 90'

45'
90'
35'  Sardor Rashidov
66'  Sardor Rashidov (Нивалдо Феррейра)
79'  Sanjar Shaakhmedov (Diyor Turopov)
88'  Shukhrat Mukhammadiev (Salim Mustafaev)
46'  Бассам Хишам (Исмаэль Мохаммад)
67'  Мохаммед Муса Али (Murad Naji)
81'  Luiz Ceara (Альмоэз Али)
90'  Юссеф Эль-Араби
90'  Юссеф Эль-Араби

ОФК Чемпионлар Лигаси / Гуруҳ босқич
4-тур / Тошкент.  “Локомотив” стадиони / 17:00
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал Дуҳаил” (Қатар) 1:2
Учрашув комиссари: 
Донг Женг (Хитой)
Ҳакамлар назоратчиси: 
Кадҳум Ауда Лазим ал Саиди (Ироқ)
Бош ҳакам: 
Кимура Ҳироюки (Япония)
Қанот ҳакамлари:  
Очи Шинжи (Япония),  Нишиҳаши Исао (Япония)
Захира ҳаками:  
Банержи Пранжал (Ҳиндистон)
Голлар
: Сардор Рашидов (35, Шуҳрат Муҳаммадиев), Ал Араби (90-пенальтидан, 90+4)

"Локомотив": 
1.Игнатий Нестеров, 33.Олег Зотеев, 5.Кахи Махарадзе, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (17.Салим Мустафоев, 88), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (77.Диёр Туропов, 79), 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икромжон Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 27.Сардор Рашидов (6.Нивалдо, 66), 15.Сардор Мирзаев.
Захира: 
12.Маъмур Икромов, 6.Нивалдо, 8.Шерзод Каримов, 17.Салим Мустафоев, 19.Ҳусниддин Ғофуров, 88.Игорь Йелич.

"Ал Дуҳаил": 
50.Носир Ал Язиди, 4.Лукас Мендес, 15.Бассам Ҳусҳам (7.Исмоил Моҳамад, 45), 18.Султон Ал Брак, 2.Муҳаммад Муса (22. Мурад Нажи, 68), 28.Юсуф Мсакни, 12.Карим Будиаф, 6.Даме Траоре, 10.Нам Таэ Хи, 8.Луис Жуниор (19.Али Моез, 81), 9.Юсуф Ал Араби.
Захира: 
33.Аҳмал Али Ҳатами,14.Абдуллаҳ Абдулсалам, 17. Абдулраҳмон Мустафа, 36.Аделбадер.

Огоҳлантиришлар:
Муса (21), Махарадзе (73), Олег Зотеев (90)

Рейтинг: -276   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика