UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

"Локомотив" 2023 йилги харажатлар сметасини ҳимоя қилди Янгиликлар

"Локомотив" 2023 йилги харажатлар сметасини ҳимоя қилди

Буни ЎзПФЛ маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги "Футбол клублари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 261-сонли қароридан келиб чиқиб, Мусобақалар регламентига Суперлига ва Про лига клублари йиллик харажатлари сметасини ФИФА ҳамда ОФК талабларини инобатга олган ҳолда ЎФА билан келишиши масаласи киритилганди.   

2022 йилги мавсум олдидан клублар илк марта ўз сметаларини ЎФАга келишиш учун тақдим этишган эди. Эндиликда 2023 йилги мавсум олдидан ҳам ушбу жараён бажарилмоқда. Фақат бу сафар клублар иккита босқичда сметаларини ҳимоя қилишмоқда.

Дастлаб клуб 2022 йилги сметадан ўрин олган маблағлар қандай сарф этилгани бўйича комиссия аъзоларига ҳисобот беряпти. Шундан кейингина клубга 2023 йилги мавсум учун харажатлар сметаси лойиҳасини ҳимоя қилишга рухсат бериляпти.

Профессионал футбол клубларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш, клубларнинг инфратузилма ва академияни ривожлантириш, шунингдек, майдонларни халқаро стандартларга мослаштириш ва уларни сифатли сақлашга йўналтиришини таъминлаш мақсадида футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси ЎФА, ЎзПФЛ ҳамда мустақил аудиторлардан ташкил топган комиссия томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Ҳозирга қадар "Шўртан", "Сўғдиёна", "Хоразм", "Андижон", "Металлург" каби клублар ЎФА комиссияси олдида сметани ҳимоя қилишди. Бугун "Локомотив" футбол клуби ҳам ортда қолаётган йилги сарф-харажатлар юзасидан ҳисобот берди, шунингдек, янги мавсум учун йиллик сметани ЎФА комиссияси олдида ҳимоя қилди.

Шу тартибда Суперлига ва Про лиганинг барча қолган иштирокчилари ҳам ўз сметаларини ЎФА комиссиясига тақдим қилади. Йиллик харажатлар сметаси ЎФА комиссияси томонидан маъқулланганидан кейингина клубларга янги мавсум учун ЎзПФЛда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика