UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  0 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  10 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  3 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  3 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  8

"Локомотив" 2 нафар легионер билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Локомотив" 2 нафар легионер билан шартнома имзолади

Теглар :  Локомотив
Янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттираётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

“Локомотив” бугун мана шундай футболчилардан 2 нафари билан шартнома тузди. Булар – Жанубий кореялик ҳужумчи Чо Сук Жаэ ҳамда бразилиялик ярим ҳимоячи Нивалдо Родригес Феррейра.

Чо Сук Жаэ 24 ёшда бўлиб, у бунгача “Чонбук Моторс” жамоаси сафида тўп суриб келаётган эди. Шунингдек, бир муддат “Чоннам Драгонс” ҳамда “Анянг” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.



Бразилиялик Нивалдо эса 29 ёшда бўлиб, у бунга қадар Белоруссиянинг “Динамо Брест” жамоаси аъзоси эди. У фаолияти давомида Бразилиянинг “Бараунас”, Қозоғистоннинг “Атирау”, Россиянинг “Сибирь”, “Луч Энергия” ва Белоруссиянинг “Гомель” каби жамоалари сафида фаолият олиб борган.



Шу тариқа, "Локомотив" Осиё Чемпионлар Лигасида легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланадиган бўлди. Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” сафида шунингдек, грузиялик Кахи Махарадзе ва сербиялик Игорь Йелич каби легионерлар мавжуд.

Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика