UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  0 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  26 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  28 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  3 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

lochinlar.biz: Яна янги манзилда иш бошладик! Янгиликлар

lochinlar.biz: Яна янги манзилда иш бошладик!

Ассалому алайкум қадрдон "Навбаҳор" жамоамиз мухлислари!
Яна Сизлар билан бошқа янги манзилда дийдор кўришиш насиб қилган экан, бундан хурсандмиз.Албатта, Lochinlar.UZ манзилини сақлаб қола билмаганимиздан афсусдамиз. Майли, эндиликда Lochinlar.BIZ орқали яна бирга бўламиз.

Эслатиб ўтамиз, сайт янгитдан яратилгани боис база ўчиб кетган. Шу боис фойдаланувчилар қайта регистрациядан ўтишлари лозим бўлади.
 

Давралар оралиғидаги ўзгаришлар самара беряптими?

Иккинчи давра ўйинлари бошланганига ҳам кўп бўлмади. Ҳозиргача жамоалар иккитадан учрашув ўтказишга улгурди.

Давралар оралиғида "Навбаҳор" ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилди. Хусусан, литвалик посбон Павел Леус, "Локомотив" ҳимоячиси Рустам Аъзамов, "Андижон"дан ёш ҳужумчи Александр Лупашко, Ўзбекистонда тўп сурмаган жамоаси деярли қолмаган Тимур Яфаров сингари футболчилар билан таркиб кучайтирилди.

Шунингдек, "Чуст-Пахтакор"да яхши натижалар кўрсатаётган мураббий англиялик Роберт Гай "Навбаҳор" мураббийлари штабидан ўрин олди. Бу ўзгаришни ижобий баҳолаш мумкин. Янги, ишга чанқоқ мураббийдан яхши натижалар кутиш мумкин, албатта керакли шароитлар яратиб берилган бўлса.

Ортда қолган икки тур якунига кўра "лочинлар" 1 очко жамғаришга эришди. Мухлислар эса камида 4 очко кутишганди. 16-турдаги мағлубият эса жамоамизнинг аҳволини янада қийинлаштириб юбориши мумкин. Айни пайтда 10-поғонани эгаллаб турган "лочинлар" яна икки ўрин пастлашиши мумкин, агар "Шўртан"га имконни бой берсак.

Шундай экан, ўзгаришлар самарасини кутишда давом этамиз... 
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика