Ллорис "Шериф"га қарши ўйинда "Тоттенхэм"дарвозасини қўриқлай олмаслиги мумкин

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2013, 17:36
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Ллорис Европа Лигаси гуруҳ босқичи 4-турида "Шериф"га қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин.
Guardian нашрининг хабар беришича, француз янан бир бор тиббий текширувдан ўтказилади. У Англия чемпионати доирасидаги "Эвертон" билан ўйинда жароҳат олганди.

Эслатиб ўтамиз, дарвозабон ўша ўйинда Ромелу Лукаку билан тўқнашиб кетиб, бошига зарб теккач, бир неча сонияга хушини йўқотди. Шундайн кейин у ўйинни давом эттирган бўлсада, тиббий текширув натижасида жароҳат жиддий экани маълум бўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru