LLF SUPER LIGAда 5-тур якунланди. VOSTOK - пешқадам!
01 ноя 2022 23:48
Янгиликлар
LLF SUPER LIGAда 5-тур якунланди. VOSTOK - пешқадам!
Дастлаб 5-тур натижаларини келтириб ўтсак:
30 октябрь, якшанба
GOVORYASHIE RUKAMI - ASKLEPIY GROUP 11:1
SUZANE - UZPSB 4:5
PHOENIX - UZPOST 11:5
DHL - VOSTOK 3:5
TTG - TTG-2 8:0
ISTIQLOL - ARGIN 7:5

Ушбу мусобақада 12та жамоа иштирок этмоқда ва тур ўйинлари ҳафтанинг ҳар якшанба куни ўтказиляпти. Мусобақани ўтказишдан мақсад - ҳаваскор спортчиларга бўлган эътиборни ошириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Дастлабки 5та турдан сўнг турнир жадвалида VOSTOK жамоаси 5 ғалаба билан 15 очко тўплаб пешқадамлик қиляпти. Иккинчи ўринда бораётган UZPSB ҳисобида ҳам 15 очко бор, фақат тўплар нисбатига кўра, улар VOSTOKдан орқада. ISTIQLOL эса 10 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Тўпурарлик учун курашда GOVORYASHIE RUKAMI жамоасининг 7-рақамли ҳужумчиси Диёр Муротов 10та гол билан пешқадам. Иккинчи ўриндаги Азамат Бойматов (VOSTOK) ҳисобида 9та, 3-ўринда бораётган Ғайрат Исмоилов (UZPSB) ҳисобида эса 8та гол бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар