LLF 1-LIGAда тақдирлаш маросими ўтказилди

Xayrulla Xoliqov
21 июн 2023
8 январь куни старт олган футзал бўйича ҳаваскорлар ўртасида LLF 1-LIGA чемпионати ўз ниҳоясига етди.

 22-турдан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтгач, Тошкент Молия институт спорт залида тақдирлаш маросими ташкил этилди. Маросимда дастлаб 5та номинация бўйича индивидуал соврин эгалари тақдирланди. 


Энг яхши ёш ўйинчи - Агзамов Эркин (ERMAK)

Энг яхши ассистент - Исоқов Бекзод (ALOQABANK)

Энг яхши тўпурар - Исроилов Аббос (ALFRAGANUS)

Энг яхши дарвозабон - Коханний Вячеслав (T-SPARTAK)

Мавсумнинг энг яхши футзалчиси - Кулназаров Фаррух (DINAMO88)


Тақдирлаш маросимида LLF SUPER LIGA юлдузлари - Энг яхши дарвозабон Бекзод Амануллаев ҳамда Энг яхши футзалчи Азамат Бойматовнинг иштироки залга йиғилганларни хушнуд этди. Шундан сўнг чемпионатда 3-ўринни қўлга киритган PROGRESS жамоасига бронза медаллар топширилган бўлса, иккинчи ўрин соҳиби DINAMO88 футзалчиларига кумуш медаллар тақдим этилди.


Ва тадбирнинг якуний қисмида чемпион жамоа - ERMAK футзалчиларига бош соврин кубок ҳамда олтин медаллар топширилди. Чемпионларга кубокни Азамат Бойматов топширди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia