"Ливерпуль"нинг янги футболчиси бугун тиббий кўрикдан ўтади

Aslanov Jasurbek
13 июл 2018, 13:13
"Ливерпуль" тез орада ўзининг янги хариди ҳақида эълон қилади.

"Сток Сити" ярим ҳимоячиси Шердан Шакири "қизиллар" сафига ўтишга яқин турибди.

Маълумотларга кўра, Шакири бугун мерсисайдликлар учун тиббий кўрикдан ўтади. "Сток Сити" ушбу трансфердан 13 млн. фунт ишлаб олади.

26 ёшли хавбек ўтган мавсум "Сток" таркибида 38 учрашувда қатнашди ва 8 гол уриб, 7 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal