“Ливерпуль”нинг АПЛдаги мағлубиятсиз сериясига чек қўйган мутахассис истеъфога чиқарилди

Eldor Akmurzayev
19 июл 2020, 23:15
Англия чемпионати жорий мавсумининг якунига 2 тур қолганда “Уотфорд” жамоаси устози Найжел Пирсонни истеъфога чиқарди.

56 ёшли мутахассис 2019 йилнинг декабрни “Уотфорд”ни қабул қилиб олганди. “Қовоқарилар” жадвалда 34 очко билан 17-ўринда бормоқда ва аутсайдерлар билан орадаги фарқ атиги 3 очкони ташкил этмоқда.

“Уотфорд” жорий мавсум учинчи мураббийни лавозимидан бўшатди. Сентябрда Хави Гарсия истеъфога чиқарилган бўлса, декабрда Кике Санчес Флорес жамоани тарк этди. Шу тариқа, клуб мавсум давомида уч мураббийни бўшатган АПЛ тарихидаги илк жамоага айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka