
Маьлумотларга кўра, 27 ёшли дарвозабон ва клуб ўртасида тушунмовчилик юзага келган ва унга ҳозиргача шартномани узайтириш ҳақида таклиф тушмаган. Хартнинг клуб билан шартномаси кейинги мавсум сўнгида ўз ниҳоясига етади. Бу вазиятдан "Ливерпул" раҳбарияти фойдаланиб қолмоқчи. Қишки трансфер ойнаси очилганда "қизиллар" дарвозабонни харид қилишга уриниб кўришлари мумкин. Харт бу мавсумда Англия чемпионати ва Чемпионлар лигасида 6 ўйинда майдонга тушди.