"Ливерпуль" юлдузи клубни тарк этади

Оқил Абдубарноев
3 мар 2023, 23:42
Ёзда "Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино клубни тарк этади.

Бразилиялик футболчи жамоасини ўзгартиришга қарор қилган. Бу ҳақда у шахсан мураббий Юрген Клоппга маълум қилган.

Роберто инглиз клубини эркин агент сифатида тарк этади. Унинг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. 31 ёшли ҳужумчи мерсисайдликлар сафида 352 та ўйин ўтказиб, 107 та гол урган ва 78 ассистни амалга оширган.

Аввалроқ "Ливерпул"ни Муҳаммад Салоҳ тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›