

Инглиз жамоаси "Айнтрахт" ҳужумчиси Омар Мармуш билан шартнома тузишни мақсад қилган. 25 ёшли футболчининг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Омар жорий мавсум Бундеслигада 6 та учрашувда майдонга тушди ва 7 та гол урди ва яна 4 та голга ассист қайд этди. Унинг немис жамоаси билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади.




