

Жамоа 17 июль куни Брисбенда "Брисбен Роар", 20 июлда Аделаидада "Аделаида Юнайтед" билан ўйнайди. Бу маълумотга клуб ижрочи директори Иэн Эйр изоҳ билдирди.
"Биз илк маротаба Австралияга икки йил олдин борган эдик ва мухлислар бизни ҳайратомус даражада қўллаган. "Ливерпул"нинг Австралиядаги ишқибозлари сони 600 мингдан ортиқ. "Брисбен Роар" ва "Аделаида Юнайтед"га қарши ўйин, мавсумга тайёргарликнинг бир қисмидир" - дейди Эйр.



