"Ливерпуль" Хендерсонга янги шартнома таклиф қилади

Sherzod Nurmatov
18 июл 2021, 20:55
"Қизиллар" ўз сардорини жамоада сақлаб қолишга уринади.

"Ливерпуль" ярим ҳимоячи ва жамоа сардори Жордан Хендерсонга янги шартнома таклиф этади.

"Қизиллар" тез орада ўйинчи билан музокараларни бошлайди. Мерсисайдликлар футболчи фаолияти якунига қадар шу ерда қолишини исташмоқда.

Олдинроқ "Ливерпуль" Алиссон билан шартномани узайтириши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, "қизиллар" Виржил ван Дейк ва Муҳаммад Салоҳ билан янги келишув тузишдан умидвор.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Mirror