"Ливерпуль" ван Дейкнинг ўрнига нидерландиялик футболчини трансфер қилиши мумкин
22 мар 00:49
Янгиликлар
"Ливерпуль" ван Дейкнинг ўрнига нидерландиялик футболчини трансфер қилиши мумкин
"Ливерпуль" ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳимоячи Стефан де Врейни таркибига қўшиб олиши мумкин.
33 ёшли де Врей Нидерландия термасида Виржил ван Дейк билан тандем ҳосил қилган. Ўз навбатида ван Дейк ушбу ёзда эркин агент сифатида "Ливерпуль"ни тарк этиши кутилмоқда. Де Врей эса айнан унинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Стефан де Врей айни дамда "Интер" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳимоячининг шартномаси ушбу ёзда якунига етиши мумкин, бироқ Милан клубида келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти бор.
Де Врей ушбу мавсумда А Сериянинг 22 ўйинида қатнашиб, 2 гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар