

"Mirror" хабарига кўра, томонлар 6 йиллик шартнома борасида дастлабки келишувга эришишган. Шартнома имзоланганидан кейин футболчининг ҳафталик маоши 125 минг фунтга етади (йилига 7,2 млн евро).
Ван Дейк 2018 йилнинг январида "Ливерпуль"га ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.



