UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

"Ливерпуль" ва "Реал" собиқ устози Бенитес Чемпионлар Лигаси финалидан нималарни кутмоқда? Янгиликлар

"Ливерпуль" ва "Реал" собиқ устози Бенитес Чемпионлар Лигаси финалидан нималарни кутмоқда?

Тажрибали мураббий Рафаэль Бенитес ЕЧЛ финали олдидан фикрларини айтиб ўтди.

"Статистикага қарасам, "Ливерпуль" фаворит эканлиги кўринмоқда. Бироқ бир ўзига хослик бор – улар финалда ўйнашга ўрганиб қолган "Реал Мадрид" билан ўйнашади.

"Ливерпуль" сўнгги йилларда тўпга эгалик қилиш фоизини оширди, чунки уларда ажойиб ўйинчилар бор, жамоа кўпинча ўйинни назорат қилади. "Мадрид" Винисиус ёки Родриго билан кўпроқ қарши ҳужумга ўтмоқда.

Клопп қойилмақом иш қиляпти, "Ливерпул" анча яхшиланди. "Ливерпул"нинг заиф томонлари кам. Аммо "Реал Мадрид" қанотда Винисиусни ишга солиши орқали устунликка эга. Ишончим комилки, Клопп ҳам, Анчелотти ҳам бу ҳақда билади.

Мен иккала клубга ҳам боғланганман. Ким яхшироқ ўйнаса, ўша ютади. Такрор айтаман – агар рақамларга тўхталсак, "Ливерпул" бироз устундек кўринмоқда.

Лекин финалдаги "Реал" – бу ҳақиқий "Реал". Қолаверса, улар кўпроқ дам олишди, бу уларнинг устун томони", – деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, финал беллашуви 28 май куни Парижда ўтказилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика