UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  22 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  20 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  5 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2

"Ливерпуль" Уолкоттни Стерлингнинг ўрнига олмоқчи Янгиликлар

"Ливерпуль" Уолкоттни Стерлингнинг ўрнига олмоқчи

"Ливерпуль" "Арсенал" ярим ҳимоячиси Тео Уолкоттни жамоани тарк этиши кутилаётган Раҳим Стерлингнинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
26 ёшли Уолкоттнинг "канонирлар" билан шартномаси кейинги ёзда тугайди. "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Тео билан келишувни узайтириш жуда қийин бўлишини айтганди.

Уолкотт сўнгги пайтларда деярли майдонга тушмаяпти. Мураббий қанотда Данни Уэлбек ёки Алексис Санчесдан фойдаланмоқда.

20 ёшли Стерлинг ҳамон "Ливерпуль" билан 2017 йилда тугайдиган шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти. Раҳимга "Реал", "Манчестер Сити", "Бавария" ва "Челси" клублари қизиқишмоқда, мерсисайдликлар қобилиятли футболчининг ўрнига бошқа футболчини олиб келишмоқчи.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра "қизиллар" эътиборни Уолкоттга қаратишди, у керакли вақтда қанотда ҳам, ҳужумда ҳам ўйнай олади.

Клуб бош мураббийи Брендан Рожерс Уолкоттнинг мухлиси ҳисобланади. 2013 йилда "Ливерпуль" Теони сотиб олмоқчи бўлганди. Аммо ўшанда футболчи "Арсенал" билан шартномани узайтиришга қарор қилганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика