"Ливерпуль" трансфер ойнаси ёпилгунча 5 нафар ўйинчисини сотишни режалаштирмоқда

Tolibjon Qosimov
17 авг 2018, 21:16
"Ливерпуль" клуби айрим футболчилари учун харидор қидирмоқда.

"Liverpool Echo"нинг хабар беришича, клубда Симон Миньоле, Дивок Ориги, Лазар Маркович, Марко Груич ва Педро Чиривелларга ишонч билдирилмаяпти. Яна бир ўйинчи Рагнар Клаван эса "Кальяри"га ўтишга яқин турибди.

Мерсисайдликлар юқорида саналган футболчиларнинг барчасини сотмоқчи. Лекин, клуб ўйинчиларни ижарага олмоқчи бўлганларни ҳам эшитишга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo