

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, клуб 29 ёшли футболчи учун 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда. Шу орқали футболчининг ҳафталик маоши 500 минг фунт бўлади. Шундай бўлган тақдирда у АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Айни дамда у ҳафтасига 200 минг фунт маош олмоқда.
Ушбу мавсумда Салоҳ АПЛда 3 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 2 ассистни ҳисобига ёздириб қўйди.



