"Ливерпуль" Рэмзи билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда

Alisher
20 май 2021, 17:16
Аарон Рэмзи Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Уэльслик ярим ҳимоячи билан яқин трансфер ойнасида шартнома имзолашга "Ливерпуль" қизиқмоқда. 

Трансфер нархи 11,5 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

30 ёшли Аарон Рэмзи жорий мавсум "Ювентус" таркибида барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: TuttoJuve