"Ливерпуль" Орижи учун 13 миллион евро тўлайди

Aziz Tukhtamuradov
27 июл 2014, 21:24
"Лилл" директори Жан-Мишель Вандамм Дивок Орижининг мерсисайдликлар футболчисига айланганини тасдиқлади.

"Орижи масаласида барчаси ҳал бўлди. "Ливерпуль" футболчи учун 13 миллион ва бонуслар тўлайди. Футболчи бу мавсумни "Лилл"да ижара асосида ўтказади", - дейди Вандамм.

Вандаммнинг сўзларига кўра, Орижига яна «Тоттенхэм», «Боруссия Д», «Атлетико», «Валенсия» ва «Ньюкасл» каби жамоалар томонидан қизиқиш билдирилган эди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru