"Ливерпуль" "Интер" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Alisher
12 фев 2020, 17:38
"Интер" ярим ҳимоячиси Марцело Брозович "Ливерпуль" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Инглиз клуби скаутлари 27 ёшли хорватиялик ўйинчини "Интер"нинг "Милан" (4:2)га қарши ўйинида кузатишган.

Брозовичнинг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган, Италия клубларига мўлжалланмаган товон пули эса 60 миллион евро этиб белгиланган.

"Интер" раҳбарияти ўйинчи билан 2024 йилга қадар янги шартнома имзоламоқчи. Унга кўра, Брозовичнинг маоши кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2014/15 йилги мавсумдан бери "Интер"да ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcinternews.it