"Ливерпуль" ҳужумчиси: "Фаолиятим охирига қадар яна 100та гол уришга умид қиламан"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2017, 15:37
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дэниел Старриж АПЛнинг 10-турида "Хаддерсфилд" устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида фикр билдирди.

Ушбу баҳсда форвард фаолиятидаги 100-голини урди.

"Хаддерсфилд" ҳимоявий услубда ўйнади, биринчи бўлимда бизга муаммолар туғдиришди. Бу дарвозага гол уришимиз қийин бўлган баҳслардан эканлигини тушунгандик. Аммо иккинчи бўлимда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этдик. Биз ўз вазифамизни бажардик ва бундан хурсандмиз.

Фаолиятимдаги 100-гол? Бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Бундай муваффақиятга эришганим учун яратганга раҳмат айтаман. Фаолиятим охирига қадар яна 100та гол уришга умид қиламан" - дейди Старриж.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›