“Ливерпуль” ҳимоячиси операция қилинди

Eldor Akmurzayev
12 ноя 2020, 19:30
Аввалроқ, Жо Гомес Англия термаси қароргоҳида жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.

Бугун Лондонда унинг тиззаси муваффақиятли тарзда операция қилинди.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, тизза пайларига шикаст етмаган ва у шифокорлар ёрдамида тикланиш жараёнини олиб боради.

Ҳозирча, 23 ёшли футболчи қанча муддатга сафдан чиққани очиқланмаган, аммо тахминларга кўра у 2020/21 йилги мавсумнинг асосий қисмини ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports