

30 ёшли хорватиялик футболчининг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Қайд этиш керакки, Ловрен "Рома"нинг захира режаси ҳисобланади. Римликлар агар "Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелдни трансфер қила олмаса, Хорватия терма жамоаси футболчисига бор эътиборни қаратади.
Римликлар бундан ташқари белгиялик футболчи учун "шпорлар" сўраётган 40 миллион еврони беришга тайёр эмаслар.
Ловрен якунланган мавсум Англия чемпионатида 13та ўйин ўтказиб, 1та гол уришга эришган.




