"Ливерпуль" Гвардиолага ҳужум қилганларни жазолайди
17 окт 2022 19:09
Янгиликлар
"Ливерпуль" Гвардиолага ҳужум қилганларни жазолайди
"Ливерпуль" клуби "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола томонга танга ёки буюмлар улоқтирганликда айбдор деб топилган ҳар бир кишини умрбод дисквалификация қилишга ваъда берди.
Гвардиола якшанба куни "Энфилд"да бўлиб ўтган Премьер-лига баҳсида мезбон жамоа мухлислари томонидан нишонга олинган. Испаниялик мураббийнинг ўзи ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида буни тасдиқлади. Унинг бахтига бирор буюм мўлжал томон аниқ отилмаган.
Клуб матбуот хизмати бу ҳодиса ўрганилиши ҳамда айбдорлар ушбу стадионга киришдан умрбод маҳрум этилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда "Ливерпуль" Салоҳнинг голи эвазига ғалаба қозонди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар